Ваҳоланки, ўйин давомида ҳамюртимиз устунликка эришган эди. Аммо 30-юришда ноаниқлик йўл қўйиши оқибатида вазият тенглашиб қолди. Аржун баҳс охиригача тўғри ҳимояланди ва беллашув 62-юришда якунланди. Шу тариқа, Нодирбек очколари сонини 2,5 тага етказиб олган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра, 2-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринга эса туркиялик Ягиз Каан Эрдогмуш кўтарилиб олди (3 очко).
Жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен ва нидерландиялик Йорден ван Форест ўртасидаги ўйин драматик курашлар остида кечди. Норвегиялик шахматчи ўйин ўрталарида сифат беришгга мажбур бўлди ва устунлик ван Форест томонига ўтди. Магнус эса яхши ҳимояланиб, эндшпилга келганда вазиятни тенглаштира олди. Аммо ҳар икки шахматчи цейтнотга кириб қолгани учун бирин-кетин хатоларга йўл қўя бошлашди. 88-юришга келиб Карлсеннинг Оти қўлга тушгач, у ўз мағлубиятини тан олди.
Мусобақа 7 майга қадар Швециянинг Малмё шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторовдан ташқари Магнус Карлсен (Норвегия), Аржун Эригаиси (Ҳиндистон), Жорден ван Форест (Нидерландия), Нилс Гранделиус (Швеция), Яғиз Каан Эрдоғмус (Туркия), Энди Вудвард (АҚШ) ва Жу Жинер (Хитой) иштирок этмоқда.
Вақт назорати ва ўзига хос қоидалар
Турнир классик шахмат қоидаларига кўра, қуйидаги вақт назоратида ўтказилади:
Дастлабки 40 та юриш учун 90 дақиқа;
Ўйин охиригача эса яна 30 дақиқа вақт берилади;
Биринчи юришдан бошлаб ҳар бир юриш учун 30 сония қўшиб борилади.
Мусобақада «Малмё қоидалари» амал қилади — унга кўра, ўйинчилар 40-юришга қадар ўзаро дурангга келишишлари тақиқланади.
Мусобақа формати
8 нафар иштирокчи 7 та тур давомида айланма (роунд-робин) тизимида бир-бирига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, ушбу турнирда кетма-кет икки йилдан буён ўзбекистонлик шахматчилар ғалаба қозонган. 2024-йилда Нодирбек Абдусатторов, 2025-йилда эса Жавоҳир Синдоров чемпионликни қўлга киритган.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.