Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ушбу давр мобайнида Ўзбекистон иқтисодиётига 150 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этилган. Ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб уч бараварга ошиб, 50 миллиард доллардан 147 миллиард долларга етган, товар ва хизматлар экспорти ҳам уч бараварга кўпайган.
Глобал беқарорлик сақланиб қолаётганига қарамай, мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсишни намойиш этмоқда. Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, ўсиш суръати 8,7 фоизни ташкил этди.
Ижтимоий соҳада ҳам сезиларли натижаларга эришилди. Камбағаллик даражаси қарийб 35 фоиздан 5,8 фоизгача пасайтирилди, миллионлаб фуқароларнинг турмуш даражаси яхшиланди.
Президент таъкидлаганидек, келгусидаги ислоҳотлар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли ҳаёт сифатини оширишга қаратилган бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.