Навоий вилоятида юк тортувчи транспорт воситаси иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида юк тортувчи транспорт воситаси иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида енгил автомобиль ва юк тортувчи транспорт воситаси иштирокида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, 2 май куни соат 07:20 атрофида Канимех тумани ҳудудидан ўтувчи А — 379 «Навоий — Учқудуқ» автомобиль йўлининг 142–143-километрида Nexia — 3 ҳайдовчиси тезликни ошириб, хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган. У қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетиб, қарши томондан келаётган Scania 114 юк тортувчи машинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси олган оғир жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.