Навоий вилоятида бир неча кун давом этган “Медиа ҳафталиги” тадбирлари якунланди. Ҳафталик доирасида ташкил этилган форум ва мулоқотлар миллий медиа соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш, замонавий контент яратиш ва ахборот маконини ривожлантириш масалаларига бағишланди.
Форумда ҳар бир ғоя ва медиамаҳсулот нафақат ички ахборот маконини бойитиш, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Тадбир доирасида Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси ҳамда “Алоқабанк” вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ёш контент-мейкерлар, блогерлар ва журналистларни қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар муҳокама қилинди.
Ташкилотчиларнинг фикрича, Навоийда ўтган мазкур ҳафталик турли авлод ва қарашдаги медиа вакилларини ягона мақсад атрофида бирлаштирган ижодий майдонга айланди. Илгари сурилган ташаббуслар ва мулоқотлар эса келгусида рақобатбардош ва замонавий миллий медиани шакллантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.