Тошкентнинг уч туманида таъмирлаш ишлари сабаб газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг уч туманида таъмирлаш ишлари сабаб газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 13 май куни режали таъмирлаш ишлари муносабати билан газ таъминоти вақтинча чекланади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мутахассислар газ тармоқларида техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади. Ишлар бир неча соат давом этади.

Газ таъминоти қуйидаги ҳудудларда вақтинча тўхтатилади:

— Мирзо Улуғбек туманидаги “Заковат” маҳалласида — соат 10:00 дан 17:00 гача;

— Шайхонтоҳур туманидаги “Ҳадра” маҳалласида — соат 10:00 дан 17:00 гача;

— Сергели туманидаги “Жўнарик” маҳалласида — соат 11:00 дан 16:00 гача.

Компанияда таъкидланишича, мазкур ишлар газ таъминоти ишончлилигини ошириш ва инфратузилма хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.