Тергов маълумотларига кўра, банкнинг масъул ходимлари сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, фуқаро томонидан депозит ҳисобварағига қўйилган 500 минг АҚШ долларини эгаллаб, ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеанинг барча ҳолатлари ва унга алоқадор шахслар аниқланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.