Қуйидаги рейслар Пулково захира аэропортига қўндирилди:
— HY9607 рейси — Бухоро — Москва (Внуково);
— HY9615 рейси — Урганч — Москва (Внуково);
— HY9617 рейси — Навоий — Москва (Внуково).
Маршрут ўзгаришига Москвадаги Внуково аэропорти устидаги ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилгани сабаб бўлган. Чекловлар махсус “Ковёр” режими доирасида жорий этилган.
Чекловлар бекор қилингач, самолётлар белгиланган манзил сари парвозни давом эттиради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.