Тезкор тадбир ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган. Хабарда омбор фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва ходими бўлган ака-ука томонидан ташкил этилгани айтилган.
Дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Улар бўйича судга оид кимёвий ва товаршунослик экспертизалари тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.