Ўзбекистонда кундузи илиқ, кечаси эса совуқ бўлади: 26 октябрь учун об-ҳаво

Ўзбекистонда кундузи илиқ, кечаси эса совуқ бўлади: 26 октябрь учун об-ҳаво


Душанба, 26 октябрь куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз, ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +23 даражагача кўтарилади, айрим ҳудудларда эса кечаси ҳарорат нолдан пастга тушади.

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат +5…+7 даража, кундузи эса +18…+20 даража бўлади. Шарқий шамол сониясига 3–8 метр тезликда эсади.

Мамлакат ҳудудларида қуйидаги об-ҳаво кузатилади:

  • Қорақалпоғистон ва Хоразм: кечаси −2…+3 даража, кундузи +10…+15 даража.
  • Бухоро ва Навоий вилоятлари: кечаси +2…+7 даража, кундузи +15…+20 даража.
  • Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари: кечаси +3…+8 даража, кундузи +15…+20 даража.
  • Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: кечаси +5…+10 даража, кундузи +18…+23 даража.
  • Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари: кечаси +3…+8 даража, кундузи +15…+20 даража.
  • Тоғли ҳудудлар: кечаси 0…+5 даража, кундузи +12…+17 даража.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида шарқий шамол сониясига 5–14 метр тезликда эсади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.