Бухорода Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми бошланди

Бухорода Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми бошланди

Бухоро шаҳрида Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми ўз ишини бошлади. Анжуманда Осиёнинг турли давлатларидан келган сиёсатчи, тадбиркор, олим ва эксперт аёллар иштирок этмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбир қатнашчиларига йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди. Давлат раҳбари ўз мурожаатида анжуман иштирокчиларининг юқори касбий салоҳияти, бой билим ва тажрибаси нафақат минтақа, балки бутун дунёда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Тадбирда гендер тенглиги, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ва илм-фан соҳаларидаги имкониятларини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Форум Осиё давлатлари ўртасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим мулоқот майдони сифатида баҳоланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.