Пойтахт Конгресс марказида давлат раҳбарини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах кутиб олди. Тадбир бошланишидан олдин иштирокчиларнинг қўшма суратга тушиш маросими бўлиб ўтди.
Бу йил форум «Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда жамиятлар» мавзуси остида ўтмоқда. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, ривожланиш институтлари ва соҳавий тузилмалар вакиллари иштирок этмоқда.
Муҳокаманинг асосий мавзулари сифатида шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва ҳамёнбоп уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари белгиланган.
Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев Жаҳон урбанизация форуми лидерлари саммитида ҳам нутқ сўзлайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.