Ўзбекистон ва Сербия ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Сербия ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди

Боку шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни олий даражада эришилган келишувлар асосида янада ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари муҳокама қилинди.

Томонлар савдо айланмаси ҳажмини ошириш, шунингдек, машинасозлик, қайта ишлаш, кимё ва электротехника саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм соҳаларида кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашувда гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форумини ўтказиш, шунингдек, икки мамлакатда ўзаро Кино ва маданият кунларини ташкил этиш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, етакчилар халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.