Тергов маълумотларига кўра, маҳалла фуқаролар йиғини раиси 56 ёшли фуқаро билан биргаликда харидорга 10 сотих ер участкасини 20 минг долларга сотишга келишиб олган. Ҳужжатларни расмийлаштириш учун улар туман Давлат кадастрлари палатаси филиали муҳандиси орқали 2–3 минг доллар миқдорида пора беришни ҳам режалаштирган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилар 17 минг доллар ва 37 миллион сўмни олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни бундай қонунбузилишлар ҳақида ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди. Мурожаатлар махфийлиги кафолатланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.