Қорақалпоғистонда қарийб 900 та ҳуборо табиат қўйнига қўйиб юборилди

Қорақалпоғистонда қарийб 900 та ҳуборо табиат қўйнига қўйиб юборилди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Устюрт платосида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб қуш — 893 та ҳуборо табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди.

Ҳуборо Ўзбекистон Қизил китобига, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган, шунингдек, ёввойи фауна ва флоранинг ноёб турлари халқаро савдоси бўйича CITES конвенциясининг I иловасига ҳам киритилган.

Лойиҳа ташкилотчилари маълум қилишича, Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита ҳамда Falcon Hunting Solutions компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонда ҳар йили ушбу ноёб қушнинг 2 мингдан 3 мингтагача бошини ёввойи табиатга қўйиб юбориш режалаштирилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.