Апрель ойида уй-жой бозорида фаоллик пасайди. Мазкур даврда умумий эълонлар сони 44,5 мингтани ташкил қилган. Бу март ойидагига нисбатан 13,4%га, ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 17,7%га кам.
Эълонлар сонида бирламчи бозор улуши ортиб бормоқда.
Уй-жой эълонлари таркибида бирламчи бозор улуши 2024-йилнинг январь ойидаги 33,8% дан 47,6% гача ошди, иккиламчи бозор улуши эса 66,2% дан 52,4% гача камайди.
Уй-жой бозорида 2–3 хонали сегментларда нарх нисбатан барқарор сақланмоқда. Бирламчи бозорда 4+ хонали юқори нарх сегментида пасайиш сақланмоқда, иккиламчи бозорда эса ушбу сегментда мўтадил ўсиш қайд этилди.
Бирламчи бозорда нархларнинг ўзгариши:
3 хонали — +1,8%
2 хонали — +0,7%
1 хонали — −1,6%
4+ хонали — −2,1%
Иккиламчи бозорда нархларнинг ўзгариши
1 хонали — +3,5%
2 хонали — +0,4%
3 хонали — +1,2%
4+ хонали — +0,6%
Марказга яқин ҳудудларда тўлиқ таъмирланган уйлар нархи юқорилигича қолмоқда.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар бўйича 1 м² учун ўртача таклиф нархлари туманлар кесимида фарқланмоқда:
Миробод, Яккасарой, Мирзо Улуғбек: $1413 -$2121,
Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор, Яшнабод: $1195—$1797,
Учтепа, Олмозор, Сирғали: $900—$1367.
Тўлиқ таъмирланган хонадонларнинг ҳудудлар ўртасидаги нарх тафовути бирламчи бозорда 2 баробардан ошди.
4 хонали тўлиқ таъмирланган хонадонларда:
Бирламчи бозор:
Миробод — $2 117/м²
Сирғали — $922/м²
2,3 баравар тафовут
Иккиламчи бозор:
Миробод — $1 677/м²
Сирғали — $900/м²
1,9 баравар тафовут
Яшнободдаги ўсиш ва “Янги Тошкент” омили.
Яшнобод туманида кузатилаётган нарх ўсишига қурилиш фаоллиги, инфратузилма ривожи ҳамда “Янги Тошкент” лойиҳаси билан боғлиқ кутилмалар таъсир қилаётган бўлиши мумкин.
Нақдсиз олди-сотди тартибининг жорий этилиши дастлабки ойда нархларда кескин ўзгариш келтириб чиқармади. Якуний таъсирни баҳолаш учун 2026-йилнинг 2–3-чоракларидаги динамика муҳим бўлади.
Хулоса: Марказга яқин ҳудудларда нарх даражаси юқорилигича қолмоқда, Яшнободда эса инфратузилма ва “Янги Тошкент” омили ўсиш кутилмаларини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, 4+ хонали юқори нарх сегментидаги пасайиш рискини алоҳида баҳолаш зарур.
Таҳлиллар ОLX.UZ очиқ эълонлари асосида тайёрланган бўлиб, ундаги нархлар таклиф нархларини акс эттиради; якуний битим нархлари бундан фарқ қилиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.