22–24 май кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида автоспорт, мотокросс ва ивент-туризмни бирлаштирган халқаро экстремал мусобақа — «Rally Muynak – 2026» бўлиб ўтмоқда.
Иштирокчилар двигател ҳажми 1600 куб сантиметргача ва 2000 куб сантиметргача бўлган автомобиллар тоифаларида баҳслашмоқда. Шунингдек, дастурдан мотокросс ва багги пойгалари ҳам ўрин олган.
Спорт дастуридан ташқари, меҳмонлар учун гастрономик майдончалар, ҳунармандлар кўргазмалари ва сайёҳларни Қорақалпоғистоннинг маданияти ҳамда анъаналари билан таништирувчи концерт дастури ташкил этилган.
Мусобақа ғолиблари 24 май куни аниқланади.
Гоззал АЛЛАМУРАТОВА
Фото: М. ЖАНГИРОВ.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.