Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудлари хавф остида қолмоқда.
Тошкент вилоятида огоҳлантириш Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларига тааллуқли.
Синоптиклар айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши ва маҳаллий сув босиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудлар аҳолиси, сайёҳлар ҳамда ҳайдовчиларга эҳтиёт чораларига амал қилиш, йўлларда ҳушёр бўлиш ва ёғингарчилик даврида хавфли участкалардан четланиш тавсия этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.