Таъкидланишича, ушбу имкониятдан нафақат эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, балки даволанишга муҳтож бўлган бошқа болалар ҳам фойдаланиши мумкин. Айни пайтда тиббий кўриклар, даволаш жараёнлари ва жарроҳлик амалиётлари бошлаб юборилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, ишлар Республика болалар миллий тиббиёт марказида амалга оширилмоқда. Бу ерда болаларнинг соғлиғини тиклаш ва юқори технологияли тиббий хизматлар кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.