Республика танловлари ғолибларига 100 миллион сўм рағбатлантириш тизими жорий этилади

Республика танловлари ғолибларига 100 миллион сўм рағбатлантириш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.

Белгиланишича, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб республика танловлари ғолибларига 100 миллион сўм, нуфузли халқаро танловлар совриндорларига эса 300 миллион сўмгача пул мукофотлари берилади. Шунингдек, уларнинг халқаро ва республика миқёсидаги танловларда иштирок этиш билан боғлиқ барча харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Ёш ижодкорларни тайёрлаган устоз ва мураббийларни рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Янги имтиёз ва енгилликлар нафақат давлат муассасалари, балки хусусий ижодий жамоалар ва гуруҳларга ҳам татбиқ қилиниши белгиланган.

Шу билан бирга, ҳар йили 100 нафар иқтидорли ёшнинг давлат маблағлари ҳисобидан хориждаги нуфузли маданият ва санъат таълим муассасаларида таҳсил олиши ташкил этилади.

Ёш истеъдодларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва продюсерлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида “Ижодга инвестиция” жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғармага ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.