Ижодкорлар учун ипотека ва ижара харажатларини қоплаш тизими жорий этилади

Ижодкорлар учун ипотека ва ижара харажатларини қоплаш тизими жорий этилади


Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳаси вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.

Янги тартибга кўра, ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, музей ходимлари ҳамда рассомларга уй-жой сотиб олиш учун расмийлаштириладиган ипотека кредитининг дастлабки бадали 50 фоизгача давлат томонидан қоплаб берилади.

Шунингдек, бошқа ҳудуддан келиб меҳнат қилаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ижараси харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тизими йўлга қўйилмоқда. Янги тартиб бугундан бошлаб амал қилади.

Унга мувофиқ, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган ижодкорларга ойига 2,5 миллион сўмгача, вилоятларда ишлаётганларга эса 1 миллион 600 минг сўмгача ижара тўловлари қоплаб берилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.