Энг катта пасайиш антибиотиклар нархида кузатилди — уларнинг қиймати 50 фоизгача туширилди. Юрак-қон томир касалликлари, асаб тизими касалликларини даволаш учун мўлжалланган препаратлар, шунингдек, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситалар нархи 37–42 фоизга пасайтирилди.
Дори воситалари учун белгиланган чекланган нархларни pharm.gov.uz портали ёки PharmUz мобил иловаси орқали текшириш мумкин.
Нархларни қайта кўриб чиқишдан мақсад аҳоли учун дори воситаларининг оммабоплигини ошириш ҳамда мамлакат фармацевтика бозорида нархлар устидан назоратни кучайтиришдан иборат.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.