Маълумотларга мувофиқ, мамлакатда 4,8 миллион нафар фуқаро кўп қаватли уйларда истиқомат қилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг асосий қисми — 33,3 миллион нафар ёки 85,3 фоизи шахсий якка тартибдаги ҳовли-жойларда яшайди.
Қолган 927,3 минг нафар, яъни аҳолининг 2,3 фоизи эса бошқа турдаги турар жойларда истиқомат қилади. Бу тоифага дала ҳовлилари, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ҳамда бошқа яшаш жойлари киради.
Дастлабки ҳисоб-китоблар мамлакатда хусусий ҳовлиларда яшовчилар улуши ҳали ҳам устунлигини сақлаб қолаётганини, бир вақтнинг ўзида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар сони ҳам салмоқли эканини кўрсатмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.