Суд қарорига кўра, айбланувчилар “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатлар” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шу билан бирга, суд маҳкумларга нисбатан пробация тартибини қўллаш ҳақида ҳам қарор қабул қилди. Бу ҳуқуқий институтга мувофиқ, шахс белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда қамоқхонага жўнатилмасдан, ваколатли органлар назорати остида жамиятда қолиши мумкин.
Шу тариқа, суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган бўлса-да, уни ижро этиш тартиби пробация қоидалари асосида амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.