Йилнинг энг сердаромад теннисчилари эълон қилинди

Йилнинг энг сердаромад теннисчилари эълон қилинди

Теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг беш карра чемпиони, жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, италиялик Янник Синнер Форбес талқинига кўра, йилнинг энг кўп даромад олган теннисчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Нашр ҳисоб-китобларига кўра, у йил давомида қарийб 58 миллион доллар ишлаб топган. Шундан 23 миллион доллари турнирлардаги мукофот пулларидир.

Рўйхатнинг кучли учлигидан испаниялик Карлос Алкарас 53,7 миллион доллар (15,7 миллион доллари мукофот пули) ва америкалик Серена Уилямс 40,1 миллион доллар (0,1 миллион доллари мукофот пули) билан жой олган.

Форбес талқинига кўра, 2026 йилнинг энг кўп даромад олган 10 нафар теннисчиси:

Янник Синнер (Италия) — 58 млн доллар (23 млн доллар — мусобақаларнинг мукофот пуллари);

Карлос Алкарас (Испания) — 53,7 млн доллар (15,7 млн доллар);

Серена Уилямс (АҚШ) — 40,1 млн доллар (0,1 млн доллар);

Арина Сабаленка (Беларус) — 36,1 млн доллар (13,1 млн доллар);

Кори Гофф (АҚШ) — 35,5 млн доллар (7,5 млн доллар);

Новак Жокович (Сербия) — 30,2 млн доллар (5,2 млн доллар);

Чжен Синвен (Хитой) — 22,6 млн доллар (0,6 млн доллар);

Ига Швёнтек (Полша) — 20,5 млн доллар (5,5 млн доллар);

Александр Зверев (Германия) — 18,7 млн доллар (13,7 млн доллар);

Елена Рибакина (Қозоғистон) — 17,4 млн доллар (11,4 млн доллар).

Маълумот учун, Карлос Алкарас жароҳат сабабли мавсумнинг катта қисмини, жумладан, “Ролан Гаррос” ва “Уимблдон” турнирларини ўтказиб юборди.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.