Париж турниридан сўнг Нурсултон Рўзибоев UFC топ — 15 рейтингидан чиқиб кетди

Париж турниридан сўнг Нурсултон Рўзибоев UFC топ-15 рейтингидан чиқиб кетди

Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night турниридан сўнг ўрта вазн тоифасининг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

84 килограммгача бўлган вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев (37-10-2) британиялик Майкл “Веном” Пейжга (26-3) очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб, топ — 15 рейтингни тарк этди. Унинг ўрнини америкалик Жаред Канноне эгаллади.

Маълумот ўрнида, Бу ўзбекистонлик жангчи учун MMA фаолиятидаги 10-мағлубият бўлди (унинг ҳисобида 37 та ғалаба ва 2 та дуранг ҳам бор). Рўзибоев промоушендаги еттинчи жангида имкониятни бой берди. Эндиликда унинг UFC’даги кўрсаткичи 5 та ғалаба ва 2 та мағлубиятни ташкил этмоқда.

39 ёшли Пейж UFC’да 2024 йил 9 мартдан бери фаолият юритиб келмоқда. У промоушенда 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 2026 йил 21 март куни Сем Паттерсонга қарши ўтказган ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди. Унинг MMA рекорди 26 та ғалаба ва 3 та мағлубиятдан иборат.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.