Даъвони Экология ва иқлим ўзгариши вилоят бошқармаси «Ўзбекнефтегаз»нинг Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига нисбатан киритган. Судда корхона манфаатларини Бизнес-омбудсман ҳимоя қилган.
Суд муҳокамаси давомида назорат қилувчи орган текширув предмети доирасидан четга чиққанини аниқлади. Шунингдек, даъвонинг асосий қисми бўйича ҳисоб-китоблар етарли далиллар билан тасдиқланмагани қайд этилди.
Суд қонун бузилган ҳолда олинган далиллардан фойдаланиш мумкин эмаслигини ҳам инобатга олди. Натижада 8,8 млрд сўмлик даъвонинг асосий қисми рад этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.