Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида 2027 йилги ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида 2027 йилги ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳамедов бошчилигидаги делегация Озарбайжонда мамлакат мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов билан учрашди, дея хабар берди вазирлик.

Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2027 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.

Музокаралар давомида ҳарбий ва ҳарбий таълим соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, мудофаа соҳасидаги бошқа долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ташриф доирасида делегация вакиллари, шунингдек, Боку шаҳрида ўтказилаётган ADEX 2026 Озарбайжон халқаро мудофаа кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди. Кўргазма доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.

Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида 2027 йилги ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
Учрашув чоғида Шуҳрат Холмуҳамедов давлат раҳбарига миллий стенддан ўрин олган маҳаллий мудофаа маҳсулотлари, ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя ва авиация воситалари, ҳарбий анжомлар, шунингдек, дрон ҳамда антидрон тизимларини таништирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.