«АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш ҳамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ва эзгу тилакларини етказиш мен учун катта шарафдир», — дея ёзди у.
Хабарда муҳокамалар тафсилотлари келтирилмаган.
23 сентябрь куни Саида Мирзиёева Нью Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 81-сессияси умумий мунозараларида Ўзбекистон номидан нутқ сўзлади.
АҚШга ташрифи давомида у, шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, BlackRock инвестиция компанияси ва Google раҳбарияти билан учрашди, БМТнинг демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбирида иштирок этди.
Сўнгра у БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этиш учун БААга ташриф буюрди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.