Тайинловга қадар Баҳодир Юнусов Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти шўба мудири бўлиб ишлаган. Ундан аввал давлат раҳбари матбуот хизматида бош консультант ва сектор мудири вазифаларида фаолият юритган.
Юнусов аввалги йилларда вақтинча МТРК раиси биринчи ўринбосари вазифасини бажарган, шунингдек, «Ўзбекистон» телеканалига раҳбарлик қилган.
Ўтган йил охирида президент 2026 йилни коррупцияга қарши курашиш соҳасида «фавқулодда ҳолат» деб эълон қилиб, бу иллатни мамлакат тараққиёти ва жамият ишончига асосий таҳдид деб атаган эди. Халққа ва парламентга йўллаган мурожаатида у барча давлат органларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъул бўлган ўринбосар лавозими жорий этилишини маълум қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.