Осиё ўйинларида 70 та медаль олган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди

Осиё ўйинларида 70 та медаль олган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди

Японияда ўтказилган Aichi–Nagoya — 2026 XX ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда тантанали кутиб олинди.

19 сентябрдан 4 октябрга қадар давом этган мусобақада мамлакат шарафини ҳимоя қилган спортчиларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳукумат вакиллари, мутасаддилар ҳамда уларнинг яқинлари қарши олди.

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида Бош вазир спортчиларни Осиё ўйинларида қўлга киритилган натижалар билан табриклади ҳамда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди.

Спортчилар номидан сўзга чиққан Осиё ўйинлари чемпионлари Тўрабек Ҳабибуллаев ва Барнохон Сайфуллаева мамлакатда спортчилар учун яратилаётган шароитлар ва уларга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди.

Aichi–Nagoya — 2026 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 42 та спорт турида иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра, ўзбекистонлик спортчилар жами 70 та медаль — 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза совринини қўлга киритди.

Ушбу натижа билан Ўзбекистон 45 мамлакат иштирок этган умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.