Аичи–Нагоя — 2026: ўзбекистонлик пара спортчилар мусобақанинг иккинчи кунида 33 та медални қўлга киритди

Аичи–Нагоя-2026: ўзбекистонлик пара спортчилар мусобақанинг иккинчи кунида 33 та медални қўлга киритди

Японияда ўтаётган Аичи–Нагоя–2026 Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда. 20-октябрь, сешанба кунги натижаларга кўра, ҳамюртларимиз 11 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза — жами 33 та медални қўлга киритди.

Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар пара енгил атлетика, пара сузиш, пара пауерлифтинг, пара велотрек, пара дзюдо ва пара таеквондо йўналишларида совриндорлар қаторидан жой олди.

Бир қатор спортчилар рекорд натижаларни ҳам қайд этди. Ақидахон Ахтамова пара пауерлифтинг бўйича 55 кг вазн тоифасида 128 кг тошни кўтариб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Мадина Мухторова ядро улоқтиришда 9,10 метр натижа билан Осиё рекордини янгилади. Навруза Ахматова эса шу йўналишда 10,02 метр натижа қайд этиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.

Пара велотрек баҳсларида Боймурод Явкочев олтин, Азимбек Абдуллаев кумуш медалга сазовор бўлди. Пара дзюдо бўйича Муҳаммад Абдуқулов ва Турғун Абдиев ўртасидаги финалда эса олтин медал Муҳаммад Абдуқуловга, кумуш медал Турғун Абдиевга насиб этди.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.