U — 19 жаҳон чемпионати: олти нафар боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқди

U-19 жаҳон чемпионати: олти нафар боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқди

Будва шаҳрида (Черногория) бокс бўйича У — 19 тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Ярим финал беллашувлари якунига кўра, терма жамоамизнинг олти нафар аъзоси ҳал қилувчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Яна икки боксчимиз эса бронза медалига сазовор бўлди.

Финалга йўл олган боксчилар:
— 75 кг: Сухроб Рахматуллаев
— 85 кг: Сардорбек Баҳромхўжаев
— 90 кг: Асадбек Султонбоев
+90 кг: Ислом Салихов
— 51 кг: Назокат Мардонова
— 70 кг: Мафтуна Янгиева

Бронза медали соҳиблари:
— 70 кг: Зулфиқор Адҳамжонов
— 48 кг: Мухтасар Алиева

Мусобақанинг финал баҳслари эртага, 27-октябрь куни ташкил этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.