Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Бўлажак саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Ўмон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини фаоллаштириш масалалари ўрин олган.
Музокаралар якунлари бўйича бир қатор ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.