Мирзачўлда талаба яшайдиган хонадондан 170,2 грамм марихуана топилди

Мирзачўлда талаба яшайдиган хонадондан 170,2 грамм марихуана топилди


Жиззах вилояти Мирзачўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкентдаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олувчи 1999 йилда туғилган талабанинг хонадонидан гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

«Боғбон» маҳалласидаги хонадонни кўздан кечириш жараёнида талабанинг кийим чўнтагидан ва ётоқхонасидан гугурт қутичаларига жойланган марихуана топилди. Олинган модданинг умумий оғирлиги 170,2 граммни ташкил этди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.