Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳа «Уч бирлик» моделига асосланади: «бир оила — бир модуль — бир завод». Ушбу ёндашув оилавий хўжаликлар негизида кичик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва кейинчалик саноат миқёсида қўзиқорин етиштиришни ривожлантиришга қаратилган.
Лойиҳа доирасида Шарқий Осиё ошхонасида кенг тарқалган шиитаке, эноки ва муэр каби осиё қўзиқоринларини етиштириш кўзда тутилган. Улар махсус озиқлантирувчи субстратларда, назорат қилинадиган шароитда парваришланади. Бу эса мавсумдан қатъи назар ҳосил олиш имконини беради.
Янги моделни жорий этиш қишлоқ аҳолиси учун даромад манбаларини диверсификация қилиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва қишлоқ жойларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Вилоят ҳокими тақдим этилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳудуд иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишдаги салоҳиятини таъкидлади. Ҳокимлик матбуот хизмати хабар беришича, лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлаш учун масъул шахслар ҳам тайинланган.
В. Новиков
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.