Вояга етмаганларга транспорт воситасини бошқаришни топширганлик оқибатида ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилса, турли жазолар, жумладан, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
Одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар юз берган тақдирда эса уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилмоқда.
Маъмурий тартибда эса 50 БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши белгиланмоқда.
Тезликни белгиланган меъёрдан 40 км/соатдан ортиқ оширганлик учун 25 БҲМгача (11 млн сўмгача), 60 км/соатдан ортиқ оширганлик учун 45 БҲМгача (19,8 млн сўмгача), 80 км/соатдан ортиқ оширганлик учун эса 65 БҲМ (28,6 млн сўмгача) миқдорида жарима ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойга маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.