Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, дипломатик муассаса мақомининг оширилиши Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Кутилмоқдаки, консулликнинг Бош консулликка айлантирилиши Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтиради, шунингдек, консуллик хизматлари самарадорлигини оширади.
Файзиевнинг сўзларига кўра, мазкур қарор ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт-логистика салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ва иқтисодий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси — Термиз шаҳридаги муассаса ҳам Бош консуллик мақомига эга эканини эслатди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.