АЁҚШда сифатсиз АИ — 92 маркали автобензин бўйича мурожаат: лаборатория таҳлилида тасдиқланди

АЁҚШда сифатсиз АИ-92 маркали автобензин бўйича мурожаат: лаборатория таҳлилида тасдиқланди


Мазкур ҳолат юзасидан Ўзэнергоинспекция томонидан тезкорлик билан жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш давомида “B.M.O.” МЧЖга қарашли АЁҚШда реализация қилинаётган АИ — 92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, кимё лабораториясида таҳлилдан ўтказилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сифат талабларига жавоб бермайдиган АИ — 92 маркали автобензин сотилаётгани юзасидан видеомурожаат кенг тарқалди.

Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, АЁҚШда сотувда бўлган АИ — 92 маркали автобензин давлат стандартлари талабларига мувофиқ эмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди. Мазкур қоидабузарлик бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга асосан шохобча фаолияти тўхтатилди.

Аниқланган қонунбузилиш юзасидан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилинган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи – 37 миллион сўммиқдорида жарима қўлланилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.