Aфриканинг энг йирик иқтисодиёти Нигерия 20 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта янги банкноталарни муомалага чиқариш жараёнида. Бу ҳаракат кучли босим остида қолган валюта наирага ишончни қайта тиклашга уринишдир.
Ўзмиллийбанк Solfy муддатли тўлов картасининг афзалликлари, карта қандай ишлаши ва уни қаерда расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Solfy картаси – ҳамкор дўконларнинг кенг тармоғида 12 ойгача муддатли тўлов асосида фоизсиз ва дастлабки тўловларсиз харидларни амалга оширишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилишида қуйилган вазифалар, шунингдек Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида энергетика соҳасида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан табиий газ қазиб чиқаришга амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилмоқда. “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Устюрт регионида бўлиб, аномал совуқ ҳарорат давом этаётган даврда бошқармада 2023 йилда режалаштирилган геологик техник тадбирлар ижроси, хусусан углеводородлар захираларини кўпайтириш, конлардан табиий газ қазиб чиқаришни ошириш ҳамда технологик объектларни ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда жойларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев Бишкек шаҳрида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бахит Торобоев учрашди.Суҳбат давомида Б.Торобоев Ўзбекистон – Қирғизистон муносабати дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида жадал ривожланиб бораётганини қайд этди. Бу йил мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади.
2022 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 1 134,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 730,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 18,5 фоиз кўп демакдир.
Парранда гриппи товуқ подаларини йўқ қилгани ва Россиянинг Украина билан уруши натижасида энергия ва ҳайвонлар учун озуқа нархлари кўтарилганлиги сабабли, ўтган йили бутун дунёда тухум нархи кўтарилди. Қўшма Штатларда тухум нархи бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг ўсишидан анча юқори бўлиб, декабргача бўлган 12 ой ичида ўтган йилга нисбатан қарийб 60 фоизга ўсди.
Агар Конгресс лимитни оширишга рози бўлмаса, ёзгача Қўшма Штатлар ташқи қарзи бўйича дефолт эълон қилиши мумкин, деб хабар бермоқда АBS News. Чоршанба куни Оқ уй матбуот котиби миллий қарз лимитини ошириш Конгресснинг «асосий масъулияти» эканини айтганди
Глобал инфляция 2023 йил ва 2024 йилда секинлашади, деб ҳисобламоқда, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарув директорининг биринчи ўринбосари Гита Гопинат.«Агар бизнинг ҳисоб-китобимиз тўғри чиқса, бу йил ва келаси йилда инфляция глобал миқёсда секинлашади», — деди у, Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида сўзга чиқиб.
Тадбирда қуйдагилар иштирок этишди: Айман Эль-Хашем (Самолет Девелопмент), Сергей Полонский (ex Mirax group), Юлия Соловьева (Google), Регина фон Флемминг, Антон Немцов, Евгения Линович (Masterpeace), Сергей Васильев (Altus Capital), Тимур Беликов (Газпромбанк) ва бошқалар. 11 январ куни бўлиб ўтган Форумда кўплаб лойихалар инвесторлар билан ўз лойихаларини молиялиштириш бўйича келишиб олдилар.
Респyблика ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келганлиги ва айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечалари -25 градусгача пасайиши кузатилганлиги сабабли, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга қарши хавфсизлик ва барқарор ишлаб чиқариш ҳолатини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» томонидан мажмуадаги технологик асбоб-ускуналар ва ижтимоий соҳа объектларини тўхтовсиз ва барқарор ишлаши ҳамда белгиланган режа кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар ҳолати кўздан кечирилди.
Республикамизда кузатилаётган аномал совуқ кунларда аҳоли ва истеъмолчиларни нефть маҳсулотлари билан таъминлаш барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бугунги кундаги ҳаво ҳарорати ўзгаришларини инобатга олган ҳолда корхонанинг асосий таркибий бўлинмаларида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганди.
2023 йил 9-14 январь кунлари Республикамиз бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ кунлари аҳоли ва истеъмолчиларга табиий газ ҳамда суюлтирилган газ етказиб беришнинг барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё вилоятида бўлди “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси ҳолати бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Дастлаб, “Ишчи гуруҳ” аъзолари 11 январь куни бошқармада аварияли тўхталиши юз берган “Зеварда” ва “Денгизкўл” сиқув компрессор станциялари 2-навбатларида бўлишиб, у ерда газ ҳайдаш агрегатларини ишга қўшиш ҳамда газ қазиб чиқаришни тўлиқ қайта тиклаш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан иқтисодиёт тармоқларининг йиллик инновацион фаолияти натижалари рейтингини эълон қилинди. Унга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ турли соҳаларга ихтисослашган ишлаб чиқариш корхоналари ичида 7 ўринни эгалаган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан республика ҳудудлари иқтисодиётидаги тафовутлар таҳлил қилинди. Дунё миқёсида иқтисодий беқарорлик юзага келган бугунги кунда ишлаб чиқариш фаолияти хорижий мамлакатлар билан бевосита боғлиқ, иқтисодиётида ташқи савдонинг улуши юқори бўлган ҳудудларга бу беқарорлик кучли таъсир қилиши мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Устюрт минтақасидаги конлар ва истиқболи майдонларда баҳолаш-ишлатиш қудуқларини бурғилаш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу хақида “Ўзбекнефтгаз” корхонаси ахборот хизмати ёзмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари огоҳлантирдики, бу йил жаҳон иқтисодиётининг учдан бир қисми таназзулга юз тутади.Кристалина Георгиеванинг таъкидлашича, 2023 йил ўтган йилга қараганда «қаттиқроқ» бўлади, чунки AҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитой ўз иқтисодлари секинлашганини кўрмоқда. Бу Украинадаги уруш, нархларнинг кўтарилиши, юқори фоиз ставкалари ва Хитойда Cоvidнинг тарқалиши глобал иқтисодиётга оғирлик қилаётган пайтда содир бўлади.
Ҳужжат номи “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ФАРМОНИ Президентимиз томонидан имзоланди. I. Қарорни қабул қилишдан асосий мақсад –Ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат кўмагини бериш тартибини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш.II.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари аралаш молиялаштиришнинг жаҳон тажрибаси ва бу йўналишда мамлакатимизда амалга ошрилаётган ишларни таҳлил қилди. Ўзбекистон 2015-йилдан буён БМТ томонидан илгари сурилган ва 2030-йилга қадар Глобал кун тартибида бўлган Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) ни амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг жорий йил 26-27-декабрь кунлари Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Покистоннинг асосий вазирликлари ва идоралари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари раҳбарлари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказди. Хусусан, Покистон Ислом Республикаси савдо вазири Саййид Навид Қамар, унинг биринчи ўринбосари Суалеҳ Аҳмад Фаруқий, миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва тадқиқотлар вазири Тариқ Башир Чеема, молия вазири Ишақ Дар, режалаштириш, ривожланиш ва махсус ташаббуслар вазири Аҳсан Иқбол, темир йўллар вазири Хаважа Саад Рафиқ билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат делгациясининг Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида бир қатор самарали учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, Ж.Хўжаев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида бўлиб ўтган музокараларда икки давлатнинг асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Мамлакатимиз ҳукумати делегациясининг Озарбайжонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки давлатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартиби кўриб чиқилди.
Халқимизда шундай гап бор – дунёда битта аёл қолса ҳам заргарга иш топилади. Бу муболағали гап замирида заргарликнинг қанчалик муҳим, ҳамма давр ва замонларда ҳам эҳтиёж юқори бўладиган касб, ҳунармандлик тури эканлиги билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республика ҳудудида электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини саноат усулида ишлаб чиқариш давлат томонидан қўллаб-қувватланади.2030 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йғимидан; белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари (машинокомплект), хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмларни божхона божидан озод этилади.
Айланмаси 500 млн сўмгача бўлган тадбиркорлар ойига 1,6 млн сўм, айланмаси 1 миллиардгача бўлганлар ойига 2,5 млн сўм қатъий белгиланган солиқ тўлашга ўтади, дивиденд солиғидан озод бўлади, бухгалтерия ҳисобини юритмайди. ҚҚС 15 фоиздан 12 фоизга тушади.
Гиламчилик юртимизда қадимдан ривожланган бўлиб, Хоразмдаги қазишмалар пайтида милоддан аввалги 1-минг йилликка мансуб гилам намунаси топилган.Марказий Осиё гиламлари учун хос бўлган, нақшининг аниқлиги, гўзал бўлиши ва рангларининг уйғунлиги уларнинг бадиий қимматини оширган. Хива ва Самарқанд гиламчилик мактаби сафига бугун Наманган гиламчилари дадил кириб боришмоқда.«Наманган ипак гиламлари» фабрикасининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 500 минг кв.м бўлиб, бу ички бозор эҳтиёжларини тўла қондиради.
Гуллар фестивалини янги босқичга чиқиб, халқаро мақом олгани маҳаллий гулчиларга янги имкониятлар эшигини очмоқда. Наманган вилояти Гулчиликни ривожлантириш маркази мутахассислари Туркиянинг қатор шаҳарларида бўлиб, турк гулчилари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолашди.
Юртимизда 300га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етиши аниқланган. Шу билан бирга, уран хомашёси бўйича ҳам 15 йилга етадиган захира мавжуд.
Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди. Иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар 15,8 фоизга, хусусан, пойтахтда 22,7 фоизга ошди.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида 357,7 мингта солиқ тўловчида ўтказилган текширувдан олдинги таҳлиллар натижасида 89,4 трлн сўм тафовут аниқланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айни кунларда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.Унга кўра, декабрь ойининг ўтган 12 кунида 192 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.