Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек бугун кундузи Хоразм, Навоий вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32...+35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+39 даражагача бўлади.
Тўланган солиқларнинг деярли ярми давлат иштирокидаги 10 та йирик компанияга тушади. Жорий йилнинг январь-май ойларида 2187 нафар йирик солиқ тўловчи томонидан 52 триллион 48 миллиард сўм солиқ тўланган.
У хориждаги эрига жаҳл қилиб, фарзандларини калтаклаган ва уни тасвирга олиб, эрига жўнатган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бухорода аёл икки нафар қизини калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Жорий йилнинг 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қуйида келтирилган кўчаларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Туман ҳокими гўштни тарозига торттириб кўрди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётган қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан жиноий жазо чораларини кучайтиришни таклиф қилди. "Адолат" социал демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова тезликни ошириб автомашина бошқарган ҳайдовчиларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан умрбодга маҳрум қилишга ва спиртли ичимлик истеъмол қилиб инсон ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчиларга жиноий жазо чораларини кучайтиришни таклиф қилди.
Янги аэропортидан Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди. Қува туманида 12 июль куни Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда қайд этилишича, душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
Президент вилоятда бошқарув масъулиятини оширишнинг янги тизими яратилишини маълум қилди. Эндиликда Фарғона вилояти ҳокими ва унинг ҳар бир ўринбосари, 19 та туман ва шаҳар ҳокими кунига камида 5 нафар тадбиркор ва хорижий инвесторларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилади.
У сотган дори воситасидан заҳарланган 4 нафар шахс вафот этган. 20 нафар фуқаро жонлантириш бўлимига ётқизилганди.
Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси боғча боласига оёғини уқалатаётгани акс этган видео тарқалди.
Қўлга олинган шахс юқори мартабали танишлари орқали ижодий имтиҳондан ўтишда ёрдам беришга ваъда берган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, Урганч давлат университети факультет декани С.К.
Янги тизим кадастр маълумотларини ва бир киши учун қайд этилган ҳисоблагичларни ўз ичига олади. Ушбу тизим аллақачон Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида тест режимида жорий қилинган.
Бахтиёр Қудратуллаев товламачилик, фирибгарлик, баданга оғир шикаст етказиш ва бошқа жиноятларда айбланмоқда. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва яна 36 нафар судланувчига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишни якунламоқда.
Давлат раҳбари Фарғонада янги корхоналарни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимларида иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида сўнгги беш йилда Фарғонада саноат ҳажми 1,3 баробарга кўпайганини қайд этди.
У бунинг эвазига уни ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони бошқа жойда ўташи ва тадбиркорлик олиб бориши учун ёрдам беришни ваъда қилган. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори пробация назоратида турган, жорий йилнинг февраль ойида суд ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик, Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш, яшаш манзилини текширмаслик ҳамда чора кўрмасликни ваъда қилган. У бунинг эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилади.
Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига келди. Мамлакатда транспорт инфратузилмаси соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Болаларни боғчага қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.
У фуқаронинг пластигидан пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига пора талаб қилди. Навоий вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади. Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Эркак марҳумнинг онаси билан унинг уйида никоҳсиз яшаб келган ва қотилликга уларнинг ўртасидаги ўзаро жанжал сабаб бўлган. Эридан ажрашган аёлнинг йигити ундан ўч олиш мақсадида аёлнинг ўғлини пичоқлаб ўлдиргани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқлардаги каналларнинг бирида Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати яқинида каламушларнинг юргани акс этган видео хабар тарқалди.
Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” заводида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ҳисобот билан танишди. Аввалроқ, мазкур корхона жорий йилнинг 27 июнь куни давлат раҳбари иштирокида ишга туширилган эди.
Сенаторлар Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонунни маъқулладилар. Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги Қонун муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, қонун билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Президент бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи $4 минг пора билан ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тупроққалъа тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи Ш.С.
Қонун рақобатбардош электр энергияси бозорини ривожлантириш, ишончли электр таъминотини таъминлаш, ликвид бозорни шакллантиришга қаратилган бўлиб, савдогарлар фаолиятини тартибга солишнинг умумий қоидаларини киритади. Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонун қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимдан озод қилинди ва унинг ўрнига Агриппина Васильевна Шин тайинланди.
Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалганидан сўнг, ҳолатга изоҳ берилди. Ҳайдовчилар жазоланди.
Бўлимда даволанаётган беморларнинг бир қисми бинонинг бошқа тарафига кўчирилган. Бугун Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси биноси дарз кетгани ҳақида хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Санэпидқўмита ўрганиш ишларини олиб бориб, воқеа тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Миробод тумани Нукус кўчасида жойлашган "Макро" супермаркети филиалидаги пишган гўшт растасида суварак юргани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Энергетика вазирлиги ойлик электр энергияси истеъмоли меъёри нима учун ўзгаришсиз қолишини тушунтирди. Яқинда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 1 майдан жорий этилган электр энергиясининг 200 кВт/соатлик асосий нормасидан норозилигини билдиришди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.