Жиззахдаги боғда 5 мингта шар учирилишига чек қўйилди

Табиатни ифлослантиришга сабаб бўладиган шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолга келтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида хабар тарқалди.

Ўзбекистонда реклама мақсадида товарларни оммавий бепул ва жуда арзон тарқатиш тақиқланди

Бундан оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузилганларни жавобгарликка тортишни кучайтириш белгиланди. Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларини кучайтириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда огоҳлантиришсиз "свет"ни ўчирган "электросет"ни жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда

IT соҳасидаги тадбиркор "свет" кўп ўчиши сабаб иш тўхтаб қолаётгани, натижада корхонага зиён бўлаётганини айтди. Бизнес омбудсман огоҳлантиришсиз ток ўчиши ҳолати учун ҲЭТКларни жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди

Давлат раҳбари Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлади. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Амирсой дам олиш масканига олиб борувчи йўлда автомобиль ҳаракати вақтинчалик чекланади

Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда.

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати даврида 10 нафар ўзбекистонлик вафот этди

2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёрат чоғида 1300 нафар зиёратчилар вафот этишган. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам борлиги маълум бўлди.

Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул Wi-Fi ўрнатилади

Президент йиғилиш ўтказиб, мутасаддиларга ёшларга оид бир қатор вазифаларни белгилаб берди. Шавкат Мирзиёев 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.  Йиғилишида қайд этилишича, ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Эндиликда қайта ишланадиган чиқиндилар аҳолидан сотиб олинади

Мазкур тажриба илк бор Ангрен шаҳридаги маҳаллалардан бирида бошланган бўлиб, чиқиндилар учун 500 сўмдан бошлаб тўланиши белгиланди. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида "Zero Waste" давлат хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонасига қарашли ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатувчи замонавий чиқинди йиғиш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган.

Тил билиш сертификатига эга бўлган ёшларга 1 миллион сўмдан ортиқ миқдорда бир марталик тўловлар берилади

Президент қарорида хорижий тилларни билиши тўғрисидаги халқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни моддий қўллаб-қувватлашнинг янги чора-тадбирлари белгиланди. “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Тил билиш сертификатига эга бўлган ёшларга 1 миллион сўмдан ортиқ миқдорда бир марталик тўловлар берилади

Президент қарорида хорижий тилларни билиши тўғрисидаги халқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни моддий қўллаб-қувватлашнинг янги чора-тадбирлари белгиланди. “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этгани аниқланди — видео

26 ҳамда 23 ёшли Украина ва Озарбайжон фуқаролари Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.  Хусусан, 1998 йилда туғилган Украина фуқароси ва 2001 йилда туғилган Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ички ишлар вазирлиги жарималарни тўлашда муаммолар кузатилаётганига юзасидан изоҳ берди

База ишламаган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилади. Аввалроқ, автомашина эгалари ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлашда муаммоларга дуч келишаётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Гулистон шаҳрида насос станциясининг уч нафар ходими номаълум моддадан заҳарланди, бир киши ҳалок бўлди

"Ўзсувтаъминот" АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди. "Ўзсувтаъминот" АЖ хабарига кўра, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Боғишамол” МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясидан соат 10:00да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор мурожаат келиб тушган.

Жиззахдаги BYD заводидан илк электромобиллар чиқди — фото

Шавкат Мирзиёев “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди.

Тошкентда бегона аёлнинг танасидан ушлаб, тегажоғлик қилган тарвуз сотувчиси қамалди

Сотувчи эркак маст ҳолатда бўлган ва тарвуз олиш учун келган аёлнинг белидан паст қисмидан билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Тошкентда харидор аёлнинг танасидан ушлаб, унга тегажоғлик қилган маст эркакка жазо тайинланди.

Иккинчи хотининг 11 яшар қизини зўрлаб келган эркак қўлга олинди

31 ёшли эркак блогер ниқоби остида иккинчи хотинга уйланиб, унинг вояга етмаган қизини мунтазам зўрлаб келганликда гумонланиб қўлга олинди. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан бояга етмаган қизни зўрлаган эркак қўлга олинди.

“Миллий оммавий ахборот воситаларимиз аллақачон “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб қолган — президент

Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини 27 июн куни Ўзбекистонда нишонланадиган касб байрами билан табриклади.

1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар, IT-компаниялар учун грантлар, мактабларда фоторадар ўрнатиш – шу ва бошқа қонунчиликдаги ўзгартиришлар 1 июлдан кучга киради Қонунчиликка кўра, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:  — Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади; — ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади. Айрим давлат изматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.  2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.

Тошкентда 2 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар ёқиб юборилди — фото

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган заводда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди. Бугун, 26 июнь куни кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида жами 2 тонна 158,4 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.  Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида "26 июнь – Халқаро гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш" куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш бўйича тадбир ташкил қилинди.

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ матбуот ва ОАВ вакилларини мукофотлади

Матбуот ва ОАВ вакиллари байрам муносабати билан давлат раҳбари томонидан орден ва медаль билан мукофотланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Тошкентда бир эркак гул дўконида аёлни бўғиб, бошқа эркаклар билан муштлашди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркак гул дўконда аёлни бўғиб, бошқа эркакларни дўппослагани акс этган видео тарқалди.

Бир қатор вилоятларда тарихий ёдгорликларга 8,3 млрд сўмлик зарар етказилди

12 та ёдгорликка етказилган зарар бўйича жиноят иши қўзғатилди. Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

“Hamster Kombat” ўйини крипто-активми? Уни қачон қонуний сотиш мумкин?

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “Hamster Kombat” ўйини ҳақида келиб тушаётган бир қатор саволларга жавоб берди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг хабар қилишича, агентликка “Hamster Kombat” ўйини билан боғлиқ кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ота-оналарга фарзандини рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотларга ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган шахсларга ўқишга юборишни тақиқловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишди.  Қонун лойиҳаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, бунда МЖтКнинг 47-моддасини қўшимча бандлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

"Пойтахт банк" АЖ банки $10 млнга сотилди

Банк устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини БАА компанияси сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиб олди. 2021 йилнинг май ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги "Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакети очиқ ариза топшириш асосида сотилаётганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда ЙТҲда жабрланганларга тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланади

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. ССВнинг "Йўл-транспорт ҳодисалари натижасида жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Фарғонада “Бахти Ташкентский” ва “Салимбойвачча”га алоқадор шахс қўлга олинди — видео

У Фарғонада “положенец” мақомига эришиш учун ҳаракат қилаётгани аниқланган. Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноят олами вакиллари билан яқин алоқада бўлган ва бир қанча жиноятларни содир этишда гумонланаётган шахс қўлга олинди.

Ногиронлар сайланиш ва референдумларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади

Сенат мажлисида ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси маъқулланди. Сенаторлар "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги"ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан олиб қўйилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тан олинади

Ер участкалари ва унда қурилган биноларни ўзбошимчалик билан олиб қўйиш ҳуқуқини тан олиш учун асосларни белгилашни назарда тутувчи қонун тасдиқланди. Қонун деярли 4 млн фуқарога тегишли 493 минг гектар ерга тааллуқлидир.

Тошкентликлар беш ой ичида дори воситалари учун 2,1 трлн сўм харажат қилишди

Ўзбекистонда илк марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, харид қилинган дори воситалари учун истеъмолчиларга берилган фискал чекларда кўрсатилган МХИК асосида аҳолининг тиббий препаратлар учун қанча маблағ сарфлаётгани тўғрисида маълумотлар шаклланади.  Жорий йилнинг 5 ойида дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (2,1 трлн сўм), Самарқанд (986,9 млрд сўм) ва Тошкент вилоятларида (663,4 млрд сўм) қайд этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.