ЙПХ инспектори ўзи фойдаланган бир маротабалик идишни ерга ташлаб, ариққа тепиб юборган Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Экология инспекторлари ўзи фойдаланган бир маротабалик идишни ерга ташлаб, ариққа тепиб юборган ЙПХ инспекторини жаримага тортди. Унга кўра, ЙПХ инспектори З.С.га нисбатан МЖтКнинг 91-1-моддасига асосан 1 млн 20 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди. ФВВнинг маълум қилишича, бугун, 9 февраль куни соат 11:40 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган “Пойтахт” бизнес маркази биносида қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Бир фуқарони Мексика орқали АҚШга юбориш Тошкентда $32 минг, Бухорода $40 минг, Самарқандда эса $18-20 мингни ташкил қилган. ДХХ хабарига кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс тил бириктириб, 6 нафар фуқарога виза ҳужжатларини олиб бериш ҳамда Европа орқали АҚШга ишга юбориш эвазига 32 минг доллари олган вақтида ушланди.
Энди фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилганлик учун тўловнинг кўчирма нусхалари тақдим қилинмайди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Январь ойида 995 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бир ойда 995 та истеъмолчи томонидан электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко қўшма баёнот қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор муҳим икки томонлама ҳужжат ва битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетига янги ректор тайинланди. Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди.
Анвар Жураев Жиноят кодексининг 2 та моддаси билан айбланмоқда. Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабарига кўра, Анвар Жураев ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 7 февралдаги ажрими билан Бош прокурори ўринбосарининг Анвар Жўраевни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, унга нисбатан “қамоққа” олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.
Диний блогер ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармасликда айбланмоқда. Жорий йилнинг 6 февраль куни Шайхонтоҳур туман Ҳокимлигида, Аброр Абдуазимов бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган.
Шунингдек, бировларнинг беҳаё суратларини тарқатгани сабаб 50 нафарга яқин шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 2023 йилда 666 нафар шахс шаҳвоний шилқимлик қилиш моддаси билан судланди.
Иш материалларига кўра, давлат телеканалларидан бири бош муҳаррир ўринбосари алдов йўли билан ўз ходимасини иш жойига чақириб, унга тегажоғлик қилган. Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ўз ходимасига шилқимлик қилган телеканал бош муҳаррир ўринбосарига оид иш кўриб чиқилди.
Шунингдек, икки туманни вилоят маркази билан боғловчи янги йўл қурилмоқда. Наманганда Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилмоқда.
“Чинор остидаги дуел" фильмидаги Парпи, “Кулол ва хурмача” фильмидаги роллари билан танилган киноактёр оламдан кўз юмди. “Кулол ва хурмача” фильмидаги роли билан мухлисларга таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди.
Беларусь ва Ўзбекистон президентлари “Humo Arena”да хоккей томоша қилишди. Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида пойтахтдаги “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди.
Айрим мамлакатларда, айниқса, Европа давлатларида Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси – амал қилмайди. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасининг йўқлиги сабабли, сизни тўхтатишлари ва жаримага тортишлари мумкин, машина ижарага олишнинг ҳам иложи бўлмайди.
Омбудсман ҳолатга муносабат билдириб, бу ишни инсон ҳуқуқларига зид дея ҳисоблади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида "Шарманда тахтаси" илинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бир автобус ёнлама оралиқ масофани сақламаганлиги натижасида ЙТҲ содир бўлди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент икки йўловчи автобус йўловчи талашиб, ўзаро тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳокимлик маиший ва тижорат бинолари эгаларига ҳужжатларни синчиклаб текширишга чақирмоқда. Шунингдек, мазкур иншоотларни харид қилишда эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда.
Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган компаниялар лицензияси йўқлигига қарамай, зиёратларни ташкил этиш хизматларини реклама қилгани аниқланди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг хабарига кўра, Туризм қўмитаси томонидан Қорақалпоғистондаги туроператорларнинг рекламаси фаолияти юзасидан мурожаат келиб тушган. Ўрганишлар давомида бугунга қадар мазкур ҳудудда бундай хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензияга эга туроператорлар мавжуд эмаслиги, улар Тошкент шаҳри ва вилоят туркомпаниялари билан ҳамкорликда зиёратларни ташкил этишда иштирок этаётганлиги маълум бўлган.
Самарқандда 114,2 минг истеъмолчи, Жиззахда эса 16 мингта истеъмолчи электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энрегетика вазирлиги хабарига кўра, бугун соат 07:30 ҳолатига Самарқанд ва Жиззах ҳудудларида юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган. Бунинг натижасида, Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
3 дақиқа давомида ҳаракатлана олмаганлиги натижасида метрода қатор навбатлар юзага келган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метро ишламай қолгани акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир қатор ўзбекистонликлар Макка ва Мадина шаҳарлари кўчаларида қолиб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аввалроқ, Умра зиёратига борган кўплаб ўзбекистонликлар кўчада қолиб кетишгани ҳақида хабар бергандик.
Шавкат Мирзиёев электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бугун, 6 февраль куни Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Янги Ангрен иссиқлик электр станциясидаги ҳаво ифлосланиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни ўрганди. Янги Ангрен ИЭСда мутахассислар томонидан ўтказилган текшириш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги аниқланди.
Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт Бухорога қўнолмасдан Тошкентга қайтиб келди. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилаётган HY23 йўловчи рейси учиш аэропортига қайтди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати. Қайд этилишича, самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли учиш аэропортига қайтишга қарор қилган.
Олдин бир қатор қоидабузарликлар учун Binance платформасига жарима солган Истиболли лойиҳалар миллий агентлиги ушбу муаммони ҳал қилиш учун судга даъво аризаси бераётганини эълон қилди. Бир ой олдин Истиболли лойиҳалар миллий агентлиги крипто-активлар айланиши соҳасидаги лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлиги бўйича Binance фаолиятининг аудитини ўтказган ва бузилишларни аниқлаган.
Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов ишдан олинди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқуловни лавозимдан озод этиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
Қалбаки дори воситалари "103" фельдшери томонидан уйда ишлаб чиқарилган. Дорилар кейинчалик сотиш учун Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарга етказиб берилган.
5–9-синфларда ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади. Юқори синфда эса тил ўргатилади.
Биологик соғлом туронғил дарахтларни кесилиши натижасида табиатга 6 млн сўмдан кўп зарар этказилган. Хоразм вилояти Гурлан туманида жойлашган "Х.О." фермер хўжалиги раҳбари Н.Х.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.