2023 йилда транзит 154 минг тонна бўлган бўлса, бу йил 550 минг тоннагача оширилиши режалаштирилмоқда. 2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади.
Лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлади. Жорий йил 23 январ куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими в.б.
Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналининг хабар беришича, тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси етакчи хорижий ОТМларда ўқитилади.
Самарқанддан Урганчга кетаётган юк машина текширилганда цемент солинган қоплар ичидан опий моддаси топилди. Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳридан Урганч шаҳрига цемент маҳсулотлари олиб келган юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, автомашинада цемент маҳсулотлари солинган қоплар ичига яшириб қўйилган 10 дона ўрамда 9 кг 754 гр “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўқувчининг айтишича, ўқитувчи дарс вақтида уятли сўзлар билан сўкинган. Ўқувчи сўкинмасликни талаб қилганида, ўқитувчи уни калтаклаган.
Имзоланган ҳужжатлар орасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хитой тилини ўқитиш, Хитой – Марказий Осиё – Европа темир йўл каби битим ва бошқалар бор. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнот имзоладилар, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати.
У бу иш учун электр тармоғига уланиб, 800 млн сўмга яқин электр энергиясини талон-торож қилган. Бош прокуратура хабарига кўра, фуқаро Х.Б.
Давактив агентлиги "Шарқ" нашриёти биносининг маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилиши ортидан тарқалган турли хабарларга муносабат берди. Аввалроқ, “Шарқ” нашриёти бинолари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани сабаб ўз қиёфасини сақлаб қолмаслиги тармоқларда кенг муҳокама қилинди.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланишлари мумкин. Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланишлари мумкин. Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.
Божалар гўёки аёлга жин кириб олган дея, ундан жинни чиқармоқчи бўлиб, турли хил темирлар билан аёлни уришган. Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бир аёлнинг ичига жин кириб олган дея, уни чиқармоқчи бўлиб, аёлни ўлдириб қўйган икки эркакка суд ҳукми ўқилди.
Бюст Ўзбекистон элчихонаси олдида ўрнатилиб, икки давлат ўртасидаги илмий кўприк эканлиги қайд этилди. Жорий йилнинг 22 январь куни АҚШ пойтахтида буюк олим Абу Райҳон Беруний сиймоси акс этган ёдгорлик очилди.
Бунга газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Бугун, 23 январь куни Янгиҳаёт, Олмазор, Миробод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Актёр ва режиссёр 90 ёшида оламдан кўз юмди. Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.
Янги ташкил этилган уюшманинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасига Фурқат Маҳмудхўжаев раҳбарлик қилади. Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Улар махсус автомашинада фақатгина автобуслар ҳаракатини назорат қилиши кўзда тутилган. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, йўловчиларга кўрсатилётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш ҳамда автобус ҳайдовчиларининг белгиланган тартиб асосида фаолият юритишини назорат қилиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг 8 та автобус саройи филиалида "Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими" ташкил этилди.
Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан Тошкент тиббиёт академияси биноларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилган эди.
Фирибгарлар ходимга зарарланган ҳавола юбориш орқали пулни ўтказиб олишган. Пул электрон қимор ўйинларига тикиб юборилган.
22 январь тунидан бошлаб фойдаланувчилар UZCARD тизимидаги носозликлар ҳақида шикоят қилмоқда. Компания ҳолатга изоҳ берди.
32 нафар ўқувчида соғлиғи билан боғлиқ кўнгил айниши, ошқозонда ва қоринда оғриқлар кузатилган. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабарига кўра, 2024 йил 18 январь куни соат 22:00-24:00 оралиғида Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ётоқхонасида ётувчи 32 нафар ўқувчида соғлиғи билан боғлиқ кўнгил айниши, ошқозонда ва қоринда оғриқлар кузатилган.
Президент томонидан имзоланган қонун билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, қуйидагиларга нисбатан жавобгарлик белгиланди: — Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Nexia ҳайдовчиси йўлдаги йўловчини уриб, "Автозак" билан тўқнашди. Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ЙТҲ кеча, 19 январь соат 20:00 лар чамасида Денов тумани “Водий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4R 108 В” автомобиль йўлида содир бўлган. 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia'ни бошқариб келиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
МЖтКнинг тегишли моддасига биноан 15 та автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Нукус шаҳридаги тўй маросимида бир нечта автомашиналар ҳайдовчилари ўзбошимчалик билан давлат рақамини ечиб олиб, гуруҳ бўлиб, турли манёврлар қилиб, йўл талашиб ЙТҲ содир этгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Аёл қизчани калтаклаб, юришни ўргатаётгани ҳамда бола вафот этганидан сўнг уни дафн қилишаётгани акс этган видео тарқалганди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда тахминан 1 яшар гўдакни аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Эрака уч собиқ хотинига алимент тўламагани учун 15 суткага қамалганди. Эркакнинг тўртинчи хотини алиментни тўлаб, эрини қамоқдан озод қилди.
Сенаторлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни маъқулладилар. Ҳозирда дронлардан ноқонуний фойдаланиш уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Юксалиш” ҳаракати эколог мутахассислар ўртасида сўровнома ўтказиб, мамлакатдаги ҳафо сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқди. “Юксалиш” ҳаракати эколог мутахассислар ўртасида сўров ўтказиб, ҳаво сифати даражасини яхшилаш бўйича 10 та бирламчи чора-тадбирлар таклифларини ишлаб чиқди.
Президент қарорига кўра, тадбиркорларнинг 3 йил давомида 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланди. "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм каналининг маълум қилишича “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Мазкур шахснинг яшаш уйи текширилганда "Монте Кристо" тўппончаси ва яна бошқа жисмлар топилган. Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс харидорга 1 дона "Макаров" пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги "Монте Кристо" тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Жамоатчилик танқидидан сўнг Давактив агентлиги савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди. Aввалроқ, 16 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида эълон берилгани ҳақида хабар берилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.