Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлиси 19 январь куни чақирилади

Сенаторлар Жиноят кодекси ва МЖтКдаги ИИО ҳақидаги моддага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ҳамда бошқаларни муҳокама қилади. 2024 йил Бугун, 18 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисини 2024 йил 19 январь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тошкентда уч нафар хотинга уйланиб, алимент тўламай юрган эркак қўлга олинди

3 нафар аёллар фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзанди учун алимент тўламаган ота қамалди. Тошкент шаҳар Яшнобод туманида уч нафар хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрган эркак ушланди.

Эндиликда барча бекат, аэропорт, вокзалларда ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратилади

Унга кўра, бекатларда махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилади. Эндиликда 2024 йилдан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга шикаст етказмаган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилади ва улар тўғрисида Брайль алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади.

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркаклар қамалди — видео

Улар ҳеч бир сабабсиз хизмат вазифасини бажараётган ходимларни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, видеога олишган. Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Косон туманида яшовчи 4 нафар эркаклар йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларининг автомашинасини видеога олиб, ходимларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган ва уларнинг онасидан сўкиб, видеони Telegram'даги гуруҳга жўнатиб юборишган.

Тошкентда икки шахс бировларнинг пластигидан 1,3 млрд сўмни ўғирлагани аниқланди — видео

Аввалроқ, улар қўлга олиниб, пластик карталардан 460 млн сўм пулларни ўғирлашгани аниқланганди. Тошкентда номаълум шахслар фуқаронинг пластик картасидан 460 млн сўм пулини ўғирлашгани ҳамда мазкур жиноятда айбланиб, икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.  Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, олиб борилган суриштирувлар натижасида қўлга олинган шахслар бошқа фуқароларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, 832 млн сўм пулларни ечиб олишган.

Тошкент халқаро аэропорти ўз фаолиятини қайта тиклади

Тошкентга қўниши керак бўлган аммо муқобил аэропортга қўйган Россия, Саудия Арабистони ва Қирғизистондан келган самолётлар бирин-кетин пойтахт аэропортига қўнишмоқда. Бир неча соат олдин Тошкентда қалин туман сабаб бир қатор самолётлар пойтахтдаги аэропортга кўнолмагани ва муқобил аэропортга йўналтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Чангмиди ёки туман: Ўзгидромет кеча кечқурунги пойтахт ҳавосига изоҳ берди

Сўнгги кунларда пойтахтда эрталаб ва кечқурун туман тушиши кузатилмоқда. Баъзилар ҳавонинг ифлосланиши чанг билан боғлиқ эканлигини айтмоқда.

Тошкент ҳавоси таркибининг ифлосланиб кетиши пойтахтликлар соғлигига қанчалик таъсир қилади?

Мутахассислар айни вақтда пойтахтда ҳаво таркибида меъёрдан ошиб кетган PM2.5 дисперс заррачалари ҳақида маълумот берди. Сўнгги вақтларда Тошкент ҳавоси таркибида PM2.5 дисперс заррачалари меъёридан бир неча ўн баробар кўпайганлиги муҳокама мавзусига айланди.

Тошкент метрополитенининг "Космонавтлар" бекатида кичик ёнғин содир бўлди — видео

Метрополитен ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метронинг "Космонавтлар" бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Президентга Ўзбекистонга сайёҳлар сонини ошириш бўйича режа тақдим қилинди

Режалаштирилган чора-тадбирлар қаторида солиқ ва божхона имтиёзлари, халқаро фестиваллар ўтказиш, экотуризмни ривожлантириш ва бошқалар бор. Президент Шавкат Мирзиёев хорижий туристлар оқимини ошириш ҳамда ички туризмни фаоллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Тошкентда ғилдиракли трамвайлар қатновини йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда

Хитой компанияси ғилдиракли трамвайларни пойтахт транспорт тизимига киритишни таклиф қилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигида, "Тошкент инвест" АЖ, Глобал экологик фонд (GEF), Хитойнинг CRRC Group компанияси, BMT TD ва Транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Фарғонада 11 ёшли қизни номусига тегиб, ўлдирган 2 нафар йигитга жазо тайинланди

Ўтган йилнинг ёзида марҳума қизчанинг жасади қурилиш жойидан топилган эди. Жиноятчилар вояга етмаган йигитлар бўлиб чиқди.

"Пахтакор футбол клуби" сотувга қўйилди

Давкатив "Пахтакор футбол клуби"нинг 100 фоизлик улушини оммавий савдога қўйилишини маълум қилди. Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилди.

Қашқадарёда 17 ёшли қиз мажбурлаб турмушга берилаётгани аниқланди

Қиз ҳали талаба эканини айтиб, Болалар омбудсманига мурожаат қилди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, 15 январь куни Болалар омбудсманига Шахрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз М.М.дан мурожаат келиб тушган.

Навоийда қўлига ўйинчоқ пистолет кўтариб, видео ишлаган икки йигит қамалди — видео

"Чет эл блогерларидан кўриб, видео ишлагандик" — дейди ҳуқуқбузар йигит. ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг маълум қилишича, ҳуқуқбузар йигитлар ярим тунда Навоий шаҳри Ғалабашоҳ кўчасида Gentra'да қўлига қурол олган ҳолда ҳаракатланиб, ҳолатни видеотасвирга олишган.

Айрим абитуриентлар университетга кириш имтиҳонларидан озод қилинади

Умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳонида камида 65 балл олган абитуриентлар кириш имтиҳонларида тегишли фандан максимал балл олади. Ҳукуматнинг "Умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Бензин акциз солиғидан озод қилинишига қарамай ўтган йил давомида ўртача 19 фоизга қимматлади — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари ҳар бир тармоқ вазирига нарх барқарорлигини таъминлаш бўйича KPI белгиланишини маълум қилди. Айни дамда Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

Қайси ҳудудда "103" хизматига энг кўп ёлғон чақириқ келиб тушгани маълум бўлди

2023 йилда "Тез ёрдам" хизматига жами 3 505 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023 йилда "Тез ёрдам"га энг кўп қайси ҳудудлардан ёлғон чақириқ келиб тушгани ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда бу йил ялпи ички маҳсулотни $100 млрдга етказиш режалаштирилмоқда

Президент саноат 6 фоиз ўсгани билан, ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат 40 фоиздан ошмаётганидан шикоят қилди. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Энди Иқтисодий комплекс раҳбарларига KPI жорий этилади

Уларнинг иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади. Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади.

Ўзбекистон Криминология тадқиқот институти ташкил этилди

Институт республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга оширади, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилади. “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари вафот этди

Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Тошкент вилоятида фуқаро 100 кгли Сибир тоғ эчкисини рухсатнома билан овлади — видео

Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро Instagram саҳифасига Сибир тоғ эчкисини овлаб, уни пастликка олиб тушишаётгани акс этган видеосини жойлаштиргани тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистон айрим электр жиҳозларини олиб киришни чеклайди — рўйхат

Бир қатор электр жиҳозларини фақат ишлаб чиқарувчининг расмий вакиллари ёки дилерлар мавжуд бўлгандагина мамлакатга олиб кириш мумкин. "Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

"Ҳумо Арена" ва унга туташ ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланди — харита

Бугун ва эртага Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, "Ҳумо Арена" муз саройи ва унга туташ ҳудудда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланди.

Россияда аянчли ЙТҲга натижасида ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзбекистон ФВВ томонидан махсус самолётда вафот этган фуқароларнинг жасадлари олиб келинди. Жорий йилнинг 11 январь куни Пенза вилоятида микроавтобус ЙТҲга учраши натижасида автобус салонида бўлган 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.  Ўзбекистон ФВВ хабарига кўр, Ўзбекистон президентининг топшириқларига асосан ҳукумат фармойиши билан ФВВ томонидан бугун, 13 январь куни ҳалок бўлганларнинг жасадлари ватанга олиб келинди.

ИИВ вазир ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди

Яхёжон Абдулхаков ушбу лавоҳимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётган эди. ИИВ вазир ўринбосари Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги транспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланиши мумкин

Экология вазирлиги томонидан AI-80 русумли бензин, кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш ва юк автомобилларини ҳаракатини чеклаш таклиф этилмоқда. Маълум қилинишича, Экология вазирлиги томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасида қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Пойтахтда 49 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесилган — Экология вазирлиги

Вазирлик Тошкент ҳавоси ифлосланишининг асосий сабабларини маълум қилди. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қуйидаги омиллар таъсир этмоқда.

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги иккита кўча икки кунга ёпилади

Кўчаларнинг ёпилиши таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.