Давлат туризм қўмитаси фуқароларни “Умра”га лицензиясиз жўнатиш билан шуғулланган компаниялар рўйхатини эълон қилди. Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб фуқароларга “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Фуқаролардан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларда ишлашга бормаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралмоқда. Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
Президент 2024 йилда дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида фармон имзолади. 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
Автобуслар бугундан бошлаб Талабалар шаҳарчасидан юришни бошлайди. Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи ва қишки таътил муносабати билан доимий яшаш жойларига жўнаб кетувчи талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди.
Шунингдек, маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар ходимларининг ойликлари 35 фоизгача ошади. Келаси йилдан Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Президент жадидлар каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарурлигини айтди. Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.. Президентнинг айтишича, Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда мамлакатга жадидлар каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.
Ўзини "кўча" деб атайдиган жиноий гуруҳлар ва коррупцияга берилган мансабдор шахслар жазога тортилади. Айни дамда президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда.
АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг ноқонуний миграциясини кескин қоралади ва уларни Америкага саёҳат қилиш учун хавфсиз йўллардан фойдаланишга чақирди. Жорий йилнинг 20 декабрь, чоршанба куни АҚШ 119 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Серобидин Исмоилов ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбдор дея гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Андижон вилояти Избоскан туманининг собиқ ҳокими Серобидин Исмоилов ҳибсга олинди.
Тошкентда туман тушгани сабабли 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди. Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Тошкент аэропортида маҳаллий вақт билан соат 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди.
Қашқадарёда унаштирилгани айтилган 7 синф қизнинг онаси воқеа тафсилотларини сўзлаб берди. Аввалроқ, Қашқадарёда 7 синф мактаб ўқувчиси унаштирилгани ҳақида видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Шартнома фақат онлайн берилади. Дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.
Қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши вақтинча чекланди. Айрим рейслар Тошкентга йўналтирилди.
Ўртоғини тўйида Spark томида "сайр" қилганлар жазога тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада бир нечта йигитлар ҳаракатланиб кетаётган Spark устида чиқиб олишгани акс этган видео тарқалди.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Бугун соат 14:13 да водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли "Л-524" электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди.
Ёқилғи-энергетика учун тўлов интизомини мустаҳкамлашни такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш такомиллаштириш тўғрисида”ги вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Натижада истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан "Ўзэнергоинспекция" билан ҳамкорликда назорат харидлари ўтказилган.
Уларнинг айтишича, АҚШда асосан Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун рейдлар бошланган. АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди, дея хабар бермоқда UzReport телеканали Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб.
Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти Тошкент Кимё халқаро университети ректори Жанпўлат Худойбергенов 45 ёшида вафот этди. Тошкент халқаро университети KIUT ректори, (Тошкентдаги собиқ Yeoju техника институти) Жанпўлат Шамуратович Худойбергенов 45 ёшида пойтахтда вафот этди.
Ҳолат вилоят ИИБ назоратига олинган ва терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда мактабда эркак ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда автобус ёниб кетгани акс этган видео тарқалди.
Сенаторлар қонун ҳужжатларига бюрократияга барҳам бериш, давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини қисқартириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш вақтини қисқартиришни назарда тутувчи ўзгартишларни маъқуллашди. Сенатнинг навбатдаги мажлисида "Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун маъқулланди.
У вилоятлик блогерларни ўз вилоятига қайтиб кетишини ва ўша ердаги муаммоларини ёритиши кераклигини айтди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Bekofflive номи билан фаолият юритувчи блогер Бехзод Махамадбеков видеомурожаат қилиб, вилоятлик блогерларни Тошкентдаги камчиликлар ҳақида пост чиқармаслигини, ўзининг вилоятидаги муаммоларни олиб чиқишни айтди.
Ўзгартиришлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган хотин-қизларнинг сонини кўпайтириш ва бошқалардан иборат. Президент томонидан имзоланган қонун билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қизнинг онаси бу ҳақда Болалар омбудсманига мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Жами 7 нафар оила аъзоси заҳарланган. Вафот этганлар орасида икки нафар вояга етмаганлар ҳам бор.
Декабрь ойининг 15 кунида 400 нафардан ортиқ истеъмолчилар электр ва газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Декабрь ойининг 15 кунида айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 73 млрд 274 млн сўмлик зарар етказилган.
Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 2009 йилда туғилган, 7-синф ўқувчиси бўлган қиз унаштирилаётгани ҳақида видеохабар тарқалди.
Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этди. Бугун, 19 декабрь куни “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари энг ёмони жамият кўраётган маънавий зарар эканлигини билдириб, унинг кўламини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмаслигини таъкидлади. Бугун, Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.