Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди. 2023-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган уй-жой учун ижара нархлари тушишда давом этган бўлса, тўлиқ таъмирланган уйлар учун бироз кўтарилган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан “Ўзбекистон кўчмас мулк ва ипотека бозори” ҳисоботи тайёрланди. Ҳисобот Бизнесни ривожлантириш банки ҳомийлигида тайёрланиб, республика бўйича уй-жой нархлари, кўчмас мулк бозорининг жорий ҳолати, келажаги ҳамда фундаментал ва иқтисодий омилларга асосланган пуфак хавфи тўғрисидаги таҳлиллар билан биргаликда 5455 киши ва 141 та қурилиш компанияси иштирокида ўтказилган сўров натижаларини ҳам ўз ичига олади.
Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди Бунгача у 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консуллигини бошқарган.
Электр тармқоларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда Ҳукумат қарори лойиҳасига кўриб чиқилмоқда.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 12,2 млрд— Россия – 8,8 млрд— Қозоғистон – 4 млрд— Туркия – 2,8 млрд— Корея – 2,1 млрд— Туркманистон – 970 млн— Германия – 962 млн— Қирғиз Р.
Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида «Янги йил» арчаси қуриб, безатилди. Бунинг учун вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил 3-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 700 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилган.
Бош вазир Абдулла Арипов барча давлат ташкилотларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан янги йил байрами муносабати билан байрам дастурхони ёзиш ва корпоратив йиғилишлар ўтказишни тақиқлади. Ўзбекистонда ҳукумат топшириғи билан давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди.
Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.Бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.
Эрондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг деярли 70 фоизи киберҳужум натижасида бугун ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон хизматлар соҳасидаги бизнес семинари ўтказилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Бойсун туман бўлимига арча дарахтлари ноқонуний тарзда кесилганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Хабарга кўра, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Хомкон” бўлимида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ва Персонални бошқариш вазирлиги билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Олий Мажлис Сенатининг 48-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга асосан Элза Шамсутдинова ўн йиллик муддатга, Анвар Элмурадов муддатсиз даврга, Баходир Эргашев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мажлисда янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди.
Умуман, янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбари бу марраларга эришиш учун чет тили ва ITни биладиган кадрлар зарурлигини кўрсатиб ўтди. Рақамли технологиялар вазирлиги олдига келгуси йилда 8 минг нафар энг иқтидорли ёшларни саралаб, нуфузли халқаро компаниялар талабига мос дастур асосида ўқитиш, уларни IT компанияларидаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари 2024 йилдан бошлаб ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилишини эълон қилди. Бунда: — IT компаниялари ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади; — иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади; — 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилади; — экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.
Турк ошхонаси, Мишел юлдузли ресторанлардан тортиб, минтақавий таомларигача халқаро миқёсда диққатга сазовордир. Бой тарихи ва замонавий кўнгилочар марказлари билан машҳур бўлган Истанбул саёҳати давомида шаҳарни тўлиқ ҳис этиш учун турли анъанавий лаззатлардан баҳраманд бўлиш лозим.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлатимиз раҳбари жаҳон иқтисодиёти шиддат билан ўзгариб бораётган шароитда ҳеч бир соҳани рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлади.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади ҳамда IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Давлат ОТМлариаро фақат 2 та узрли сабабга асосан қишда ўқишни кўчирса бўлади. талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга; давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисида “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди. Муҳокамалар жараёнида 2024 йилда мамлакатимиз иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суратлари 5,6-5,8 фоиз миқдорида бўлиши кутилаётганлиги қайд этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тахиатош гузари ҳудудида жойлашган савдо дўконида фуқаро Т.Р. қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ушбу дўкондан 4 213 дона ҳар-хил турдаги вино, коньяк, виски ва ароқ маҳсулотлари ҳамда 731 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
“Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд “FourFourTwo” талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Буюк Британия журнали ўтган йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси рўйхатини тузди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этди. Тадбирда мукофот асосчиси – Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари, 40 дан зиёд мамлакат делегациялари, шу жумладан ушбу халқаро мукофот совриндорлари қатнашди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси Қўқон шаҳри ҳудудида белгиланган тартибда тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинанинг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда четдан ноқонуний олиб кирилаётган дастлабки қиймати 31 миллион сўмлик жами 264 000 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида қурилиши режалаштирилган «Ҳалқа» подстанцияси 1602 МВА ўтказувчанлик қувватига эга бўлади. Мазкур подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри истеъмолчиларининг электр таъминоти сифати оширилади.
Ўзбекистонда декабр ойининг 15 кунида 411 нафар истеъмолчининг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига жами 73 миллиард 274 миллион сўмлик зарар келтирилгани аниқланди. Хусусан, Тошкент вилоятида 20 та ҳолатда тизимга 25 млрд 293 млн сўмлик, Тошкент шаҳрида 30 та ҳолатда тизимга 11 млрд 308 млн сўмликдан зиёд ва Фарғона вилоятида 52 та ҳолатда тизимга 7 млрд сўмликдан зиёд энергоресурслар талон-торож қилинган.
Қорақалпоғистонда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Darakchi.uz`га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2023 йилнинг ноябрь ойидаги йиғилишларда (7 марта) 26 та масала кўрилиб, уларда тегишли қарорлар қабул қилинди. Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 16 та масала кўриб чиқилиб, уларда кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (7 та), аудиторга малака сертификатини бериш (5 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (4 та) каби масалалар ўрин олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.