Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан ўрта мактаб ўқувчиларининг Сурхондарё вилоятида жойлашган қадимги дунё тарихига оид обидаларга саёҳатини кўзда тутувчи турпакет концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Сурхондарё юқори туризм салоҳиятига эга бўлиб, вилоятда 600 дан зиёд маданий мерос ва туризм манзиллари бор.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятининг баъзи туманларида чанг-тўзон ҳодисалари кузатилаётгани айтилмоқда. Навоий шаҳрида кўтарилган чанг тўзони туфайли кўриниш масофаси 500 метргача чекланган.
Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади. Бундан ташқари, синов тариқасида ўрмон хўжаликлари ҳудудида кўчат етиштириш, экилган кўчатларни парваришлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ишлари аутсорсинг асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.
“Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–210-сон, 21.12.2023 й.) қабул қилинди. Фармон билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.
“Ўзгидромет” 25—27 декабрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 25 — 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Жиззахда ускунага тушиб кетган ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига хабар тушган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган фармасевтика соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бу ҳақда Мирзиёеванинг ўзи маълум қилди. “Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови — таълим ислоҳотидаги қалдирғоч лойиҳаларимиздан биридир.
“2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
2023 йил 20 ноябрдан 17 декабргача бутун дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони олдинги 28 кунлик даврга нисбатан 52 фоизга ошди. Бу ҳақда ЖССТ веб-сайтида маълумот пайдо бўлди.
Қиш мавсумида фақат бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириш учун маълум тоифа талабаларига рухсат берилади. «Ta’lim nazorati» телеграм каналида “перевод” учун қабул жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Фарғона вилояти ҳокимлигида “Аёллар дафтари” тизимининг тўртинчи босқичи доирасида йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилиб, 2024 йили бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, вилоят секторлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.
Садир Жапаров Қирғизистон байроғини ўзгартириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон хабар қилди.
Истанбул Кападокия ва Анталия Ҳар бир сайёҳнинг ташриф буюриши керак бўлган жойлар рўйхатидаги илк уч йўналиш бўлган Истанбул, Кападокия ва Анталияда янги йилга «марҳабо» дейишга қандай қарайсиз? Янги йил режаларини тузиб бўлмаганлар ёки 2024 йилнинг илк мўъжизавий лаҳзаларини дунёнинг энг бетакрор жойларида бошдан кечиришни хоҳловчилар учун Туркиянинг муҳташам манзилларига яқиндан назар соламиз.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар О.Н. ва А.С.
Келгуси йилдан миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини кўп минг нусхаларда чоп этиш ва барча кутубхоналарга етказиб бериш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, ҳар йили энг яхши бадиий асарлар яратиш, таржима қилиш учун ижодий буюртмалар берилиб, муаллиф ва таржимонларга муносиб қалам ҳақи тўланади.
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мажлисда бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто, мамлакатимизнинг ўзида ҳам Конституция ва қонунларимизга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётгани таъкидланди.
«Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин. Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак”,- деди Президент.
Халқаро майдонда ўзбек маданий дипломатиясини ривожлантириш, бой маданий меросимизни халқимизга ва хорижий сайёҳларга кенг таништириш ишлари янги босқичга кўтарилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади. Хаттотлик ва миниатюра санъати таълимини амалиёт билан боғлаш мақсадида миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича ўқув ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилади.
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Йиғилишда Президент «дунёдаги қудратли марказлар очиқчасига босим ўтказишни» бошлаганига айтди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз ва пандемия таъсирига қарамасдан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Президентимиз халқаро майдонда маданий дипломатиямизнинг ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари ушлангани борасида хабарлар тарқалди. Қўмита раҳбарияти АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳодисага изоҳ бериб ўтди.
Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тизимдаги ёш педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Вазир учрашув давомида иштирокчилар томонидан берилган қатор саволлар, жумладан: — ёшларнинг вазир бўлиш учун инсон қандай хислатларга эга бўлиш кераклиги; — соҳа раҳбари сифатида тизимда қандай ўзгаришларни амалга оширгани; — келгуси йилга мўлжалланган режаларнинг энг муҳим учтаси қайсилар эканлиги; — жорий йилда амалиётга жорий этилган янги баҳолаш тизимининг ўзига хос жиҳатлари; — мактаб битирув баҳоларининг олий ўқув юртларига киришдаги таъсири тўғрисидаги кўплаб саволларга батафсил жавоб бериб ўтди.
Фарғонада йил давомида халқаро майдонларда юқори натижаларга эришган спортчилар тақдирланди. Ўзбекистонни халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган 54 нафар спортчига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Й.” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи балиқхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 199,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Андижон ва Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда «Й.Ш.” МЧЖ масъул шахслари “Х.” МФЙ ҳудудидаги қўп қаватли уйларнинг сув насоси ва ёритгичларини, Олмалиқ шаҳрида эса “Я.Б.” МФЙ ва “А.” ширкати масъул шахслари сув насосни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 113,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари дўст Миср халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.