Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилган.
Биринчи бор икки нафар таеквондочимиз рейтинг орқали Олимпиадага йўл олди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Хитойдаги давлат компаниялари, шунингдек, Хитойнинг саккиз провинциясидаги Хитой ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган ташкилотлар ўз ходимларининг иш жойида Apple ва бошқа хорижий қурилмалардан фойдаланишини тақиқлади.Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Қайд этилишича, тақиқ, хусусан, iPhone ва Samsung смартфонларидан фойдаланишга киритилган.
Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев бошчилигидаги Ўзбекистон солиқ органлари делегацияси ишчи ташриф билан Россия Федерациясида бўлди. Ташриф давомида Ш.Кудбиев ва Россия Федерал солиқ хизмати раҳбари Даниил Егоров солиқ соҳасида келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Жорий йилнинг 4-11 декабрь кунлари Москва физика-техника институтида 1-Халқаро илмий физика олимпиадаси ташкил этилди. Ўзбекистон Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълумотига кўра, ушбу олимпиада 2023 йилда Республика миқёсидаги олимпиадаларда ғолиб бўлган мактаб битирувчилари ўртасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Давлатимиз раҳбари Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилиши белгиланган. Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт·соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.
Ижтимоий тармоқларда Андижондаги “Жаҳон бозори”да ёнғин чиққани акс этган видеолар тарқалди. Уларда ёнғин газ баллоннинг портлашидан келиб чиққан.
Ўзгидромет ижтимоий тармоқларда «келаётган кунларда ҳаво ҳароратининг -10 даражагача совиб кетиши» ҳақидаги хабарлар нотўғри талқин қилинаётгани юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, ҳароратнинг-10 даражагача совиши фақат тоғ ва шимол ҳудудларига тааллуқли.
Фарғонада бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби darakchi.uz’га маълум қилди.
Фарғона вилояти ИИБ ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтамаганлиги сабабли суд томонидан қидирув эълон қилинган шахслар қўлга олинган. Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, тезкор қидирув тадбирлари давомида қуйидаги шахслар қўлга олиниб, тергов ҳибсхонасига юборилди: Боймуродов Абдулазиз Шавкатжон ўғли – 1998 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми билан судланган.
Ҳукумат қарори (660-сон, 14.12.2023 й.) билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс (ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
Судьялар олий кенгаши қарори билан ЖИБ Яккасарой, Сирғали, Олмазор ва Юнусобод туманлари судлари ва фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судига янги судьялар тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, Самарқандда боғча боласи отаси томонидан калтаклангани, оқибатда кўзи жароҳатлангани ҳақида хабар бергандик. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода болакай уни отаси урганини айтганди.
2024 йилнинг 1 январдан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ саккизинчи ялпи мажлиси 2023 йил 18 декабрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди.
Туркиянинг Измир туманида жойлашган Ширинже қишлоғи Бирлашган Миллатлар Жаҳон Туризм Ташкилоти (UNWТО) томонидан “2023 йилнинг энг яхши сайёҳлик қишлоқлари” рўйхатига киритилди. Ширинже ўзининг табиати, тарихи, маданияти ва гастрономияси билан ажралиб турадиган, Туркиянинг Эгей соҳилида жойлашган энг жозибали шаҳарларидан биридаги ям-яшил воҳадир.
14 декабрь куни соат 13:00 атрофида Марғилон шаҳрида Tahoe ва Tico машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
“Batik Air” авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар қилди.
Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни 2024 йилгача узайтирди. Бу ҳақда spot.uz сайти Афғонистон энергетика компанияси (DABS)нинг матбуот хизматига таяниб хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди. Бу борадаги чора-тадбирлар 7 та йўналишда амалга оширилди.
Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Таътил 14 календарь кун, яъни 2024 йил 10 январгача давом этади. III чорак 2024 йилнинг 11 январидан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Директорлар кенгаши” аъзолари учун “Замонавий таълим – директорлар нигоҳида” мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда. Тадбирда вазир Ҳилола Умарова иштирок этиб, ушбу ислоҳотнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди: «Тизимда амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар бугун таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Ҳукумат қарори (661-сон, 14.12.2023 й.) билан “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Россиянинг оммабоп “Аргументы и факты” ҳафтаномасида “Россиялик инвесторлар Ўзбекистонда тоғ-чанғи курортини қуради” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, Россиядан келган инвесторлар Ўзбекистон ҳудудида яна бир дам олиш маскани яратиш ниятида экани ҳақида хабар қилинган.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида фуқаролардан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича 112 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бугун, 15 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларидан фойдаланиш турлари бўйича сотувлар ҳажмини таҳлил қилди. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар мулк ва ижара (тадбиркорлик ва кўп қаватли уй-жой қуриш учун) ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига қўйилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига профессионал ва олий таълим олишни янада рағбатлантиришга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Совуқ антитциклон Ўзбекистон ҳудудидан тез чекинмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуққача кучсизлашади, бугун кундузи эса ҳаво 4-9 даража илиққача исийди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.