Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш учун аризалар қабул қилиш бошланганлигини маълум қилди. Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
“Ўзгидромет” 9-11 май кунлари кутилаётган ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирди. 9-11 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида аёлнинг жасади яшаш хонадонидан топилди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.
Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмологик кузатишлар ва тадқиқотлар миллий илмий маркази маълум қилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва “China CAMC Engineering” компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 6 май куни соат 10:41да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Самарқанд вилояти, Ургут тумани. Зилзила координаталари: 39,32 градус шимолий кенглик; 67,46 градус шарқий узунлик.
Кеча, 5 май куни соат 07.50 ларда Чилонзор тумани Фурқат кўчаси Magic city қаршисида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Қуёшда энг катта магнитудали чақнаш содир бўлди ва кучли магнит бўронлари кутилмоқда. Бу ҳақда Коинот тадқиқотлари институти ва Россия Фанлар академиясининг Қуёш-ер физикаси институти қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.
Самарқанд халқаро технология университети ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбирни юқори савияда, 16 та давлатдан келган олимлар иштирогида ўтказди. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди.
Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш муносабати билан хўжалик ва дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 6-7 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳудудига ташриф буюрувчиларнинг кириши вақтинчалик тўхтатилади.
Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда чегараларни демаркация қилиш ишлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғи бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.
Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30 апрель кунлари бўлиб ўтган ўқувлар Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатия ва ташқи алоқалар институти томонидан илк бор Марказий Осиё давлатлари вакиллари учун ташкил қилинди.
Ижтимоий тармоқда Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларга қўпол муносабатда бўлаётгани ва болаларни урган тасвирланган видео тарқалди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, содир бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди. «БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Ижрочи котиби Татяна Молчан хоним билан учрашишдан мамнунмиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
Андижонда 8 ёшли қизалоқни поезд уриб юборди. Поезд ҳаракатланаётган вақтда қизалоқ назоратсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига мувофиқ электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди. Бунда юридик шахслар томонидан электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш учун рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилган ҳолда, 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Россиянинг Киров шаҳри полицияси Ўзбекистонда одам савдосида гумонланаётган 21 ёшли мигрантни қўлга олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб “Lenta” хабар берди.
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент—Андижон пулли йўлини яратиш ишлари якунига етиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб камералар яна бир қоидабузарликни қайд қилишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Европанинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда “Suez” компанияси раиси ва бош директори Сабрина Суссан, “Arsenale Group” компанияси бош директори Паоло Барлетта, “Airbus” корпорациясининг Европа бўйича президенти Йохан Пелисье ҳамда “Linde” компаниясининг Европа ва Яқин Шарқ бўйича президенти Оливер Пфанн қатнашди.
Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида заргарлик дўконидан ўғирланган 49 миллион сўмлик тилла буюмлари ўз эгасига қайтарилди. Пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга Олмазор туманида яшовчи фуқаро M.С.
Россия Таълим ва фан вазири Валерий Фальков Ўзбекистонга ташрифи доирасида МИСиСнинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида бўлди. ОТМ 2018 йилдан буён филиал Ўзбекистон кон-металлургия саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаб келмоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига асосан Термиз ҳайвонот боғида сақланаётган Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенсия иловаларига киритилган ҳайвонлар чиплаштирилиб, улар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Сурхондарёда «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтаётган Туризм комплекси ҳамда тумандаги «Алпомиш» ўйингоҳида ҳаво шарларини учириш тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу туристик тадбирда ранг-баранг ва турли намуналардаги жами 20 та ҳаво шари Бойсун устидан осмонда қуш парвози баландлигида кўтарилган.
“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади. 2024 йил 1 октябргача “яшил” уй-жой стандартлари тасдиқланади.
Ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иморатлар аёвсиз бузилади. Бу ҳақида Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаев маълум қилди.
“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади: субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.