Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Сардор Рустамбоев мамлакат президенти Рамчандра Пауделга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Непал раҳбари Тошкент билан кўп қиррали алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратди.

Непал томони гидроэнергетика, туризм ва таълим каби соҳаларда ўзаро алоқалар учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этиб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Президент Рамчандра Паудел, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди. У глобал иқлим ўзгариши ва тоғлар экологияси каби долзарб масалалар бўйича биргаликда ишлашга бўлган ўзаро қизиқишга эътибор қаратди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Непал ўртасида дипломатик муносабатлар 2018 йил 26 январь куни ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон ва Бангладешдаги элчи ҳам ҳисобланади. Бундан олдин у мамлакатнинг Франция ва Португалиядаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.